Жамиятимиз ҳаётида юз бераётган янгиланишлар ўз ўрнида таъим-тарбия соҳасида ҳам кенг кўламли вазифаларни юзага чиқармоқда. Айниқса, ёш авлодни маънавий- ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уни замон талаблари, руҳига мос баркамол шахс қилиб вояга етказишга бўлган эҳтиёжнинг ортмоқда. Маъумки, шахснинг маънавий-ахлоқий камолоти жуда кўп омиллар асосида такомилига етади. Жумадан, шахснинг маънавий-ахлоқий камолотида ҳаётий мақсаднинг ўрни муамосига худди ана шу заруратдан келиб чиқиб ёндашиш мақсадга мувофиқ. Зеро, инсон ҳаётининг маъноси, бугуни ва истиқболи муайян мақсад асосида кечади. Негаки, инсон фаолиятини ҳаётий мақсадсиз тасаввур этиш қийин. Ҳаётий мақсаднинг шахс баркамоллигига таъсири масалалари имий доираарда махсус ўрганилмаганлиги сабабли, шахс камолотида ҳаётий мақсаднинг ўрнини асослаш орқали ёшлар ижтимоий қиёфасини шакллантиришга йўналтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Мазкур мавзуни тадқиқ этишнинг долзарблиги кундалик ҳаётда фаоллашиб бораётган маданий-мафкуравий таҳдидларнинг энг ҳавфли шакли бўлган оммавий маданиятга қарши курашда мустаҳкам негизни ташкил этувчи ҳаётий мақсадни тарбиялаш услубларини яратиш билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, Ўзбекистондадемократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ислоҳотлар муваффақиятини белгиловчи шахс ва унинг ҳаётий мақсадини илмий-назарий асослаш ва бу борада тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, шахс маънавий камолотида ва ижтимоий фаоллик жараёнида ҳаётий мақсадни шакллантиришнинг ахлоқий жиҳатларини ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотлар амалга оширилмаганлиги мазкур йўналишда илмий изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда.