Юлдузлар атласи ва осмоннинг сурилма харитасидан фойдаланишни ўрганиш
JizDPIЎзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва жаҳон таълими андозаларига мос келувчи “Давлат Таълим Стандартлари”да давр билан ҳамнафас, яъни замонамизнинг ўз касбини чуқур эгаллаган, интеллектуал ва фаол мутахассис кадрларни тайёрлаш кўзда тутилган. Шунга асосан, кадрлар тайёрлаш Миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди, яъни асосий мақсад – ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш деб белгиланди. Айтилганларни амалга ошириш учун таълим жараёнини ташкил этишга масъулият билан ёндошадиган, касбий билимдон, методик маҳоратга эга, илғор педагогик технологияларни мукаммал ўзлаштириб олган, инновацион таълим асосида дарсни ташкил этувчи, юксак шахсий фазилатларга эга ўқитувчиларга талаб тобора ортиб бормоқда. Мана шу талабни амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида бизнинг Жиззах Давлат педагогика институтимизнинг физика-астрономия йўналиши жамоаси ҳам истиқболли ўқитиш воситаларини яратиш ва унга таянган ҳолда илғор педагогик технологияларни амалиётга жорий этиш борасида жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.